Украинадаги сўнгги воқеалар (93)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Бугун Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков ҳозиргача 23 367 аскар жумладан биргина Мариуполнинг ўзида 4000 дан ортиқ "нацист" ва " хорижий ёлланма" аскар ҳалок бўлганини маълум қилди. Россиянинг ушбу расмийси шунингдек Украина президенти Владимир Зеленскийни мамалкат ҳарбий мағлубиятлари ўлчовини яширганликда айблаб у Украина халқига қанча украиналик аскар ҳалок бўлганини айтишдан қўрқади деб изоҳлади.
* Россия давлати " Москва" крейсери чўкиб кетанидан кейин узоқ масофали ҳужумлар таҳдидни кўпроқ амалга оширди. Украина эса Россия сўнги 24 соат ичида 8 та ҳудудни нишонга олган деб хабар қилди.
* Россия Мудофа вазирлиги бугун Киев яқинидаги ҳарбий, заводни вайрон қилганини маълум қилди.
* Ал-Маёдин телеканали навбатдаги хабарида Россия Мудофаа вазирлиги Украинада мингдан ортиқ хорижлик ёлланма аскар ҳалок бўлганини баён этди.
* Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Россия кучлари Украина жанубидаги Одесса порти яқинида Украина юк самолётини уриб туширган.
* Россия давлат Думаси раиси Вячеслав Володин, Украина президенти Владимар Зеленский НАТОдан бошпана олиб ҳарбий ёрдам олиш учун бироз "вақт" сотиб олмоқчи деб эълон қилди.
* Украина президенти Владмиир Зеленсикй Мариуполдаги инсоний вазият ёмонлашгани ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, Мариуполнинг қулаши Россия билан музокаралар якунига етиши демакдир деб қўшимча қилди.