Украинадаги сўнгги воқеалар (96)
(last modified Tue, 19 Apr 2022 09:28:48 GMT )
апрел 19, 2022 14:28 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (96)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (96)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Франция ахборот агентлигига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский  Россиянинг мамлакат шарқида ҳужумни бошлаганини эълони қилди. Украинадаги маҳаллий расмийларининг айтишларича,  Россиянинг Украина шарқига ҳужумларида ҳозиргача 8 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган.

*  Россия Мудофаа  бошқаруви маркази раҳбари  12 мингдан ортиқ украиналик хавфсиз ҳудудларга кўчирилганини эълон қилиб, Киев ҳукумати хорижий кемалар экипажларидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини таъкидлади.

*  Украина инфратузилмаси вазири Александр Кобраков  Россиянинг босиб кириши Украина инфратузилмасининг  30 фоизига зарар етказилганини маълум қилди.

*   Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Украинанинг Львов шаҳри яқинидаги муҳим логистика марказлаларини нишонга олиб йўқ қилинганини таъкидлади.

*  Россия федерацияси президенти Владимир Путин ўз баёнотида  иқтисодий ҳужумлар мувафаққиятсизликка учрагани ва Россия давлати барча санкцияларннги мисли кўрилмаган босимга дош берганини айтди.

*  АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагоннинг юқори мартабали расмийси Россия давлати Украина шарқи ва жанубида ўз кучларини оширганини иддао қилди.

*  Вашингтон давлати  Украина хавфсизлик ёрдамини олиб кетаётгани 4 та рейсни минтақага  жўнатди. Ёрдам АҚШ президенти Жо Байден Украинага берган   800 миллион доларлик янги хавфсизлик пактнинг бир қисмидир.

*  Россиянинг Вашингтондаги элчиси мамлакатнинг АҚШдаги  элчихонаси деярли қамалда эканлигини айтди.

* Латвия армияси Украина уруши даврида НАТОга аъзо 6 давлат билан қўшма машғулотлар бошлаганини эълон қилди.

*  Россия Марказий банки маълумотига  биноан, душанба кунидан бошлаб мамлакатдаги маҳаллий банкларга яна жисмоний шахсларга доллар ва евро сотишга рухсат берилди. Албатта банклар 9 апрельдан бдери етказиб берилган хорижий валюталарни сотиши мумкин.  Россия фуқаролари шунингдек бу мамлакат банкларидаги хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан   10 000  долларгача ёки эквивалентигача пул олишларининг имкони бор.

Ёрлиқ