Украинадаги сўнгги воқеалар (99)
(last modified Wed, 20 Apr 2022 09:59:07 GMT )
апрел 20, 2022 14:59 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (99)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (99)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Британия Мудофаа вазрлиги, Россиянинг Украинаниг шарқий чегарасида ҳарбий иштирокини иддао қилиб, Россия кучлари Украина мудофаа чизиғини бузишга ҳаракат қилаётган бир пайтда Донбасс ҳудудидаги тўқнашувлар кучайиб бораётганини айтди.

* Украина Бош вазири ўринбосари Киев Россия кучлари билан тинч аҳолининг чиқиши учун Мариуполда гуманитар маршрут ўрнатишга келишиб олди.

*  Оқ уй Украинанинг қурол-яроқ талабига жавобан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг бир нечта талаблари бор ва биз уларга фақат баъзиларини кўриб чимоқдамиз деб маълум қилди.

*  Кеча Пентагон наттоғи Жон Карби  Украинадаги уруш давом этаётгани, бироқ Россиянинг Украинада кимиёвий ёки биологик қурол қўллаганидан дарак йўқлигини тан олди.

* Россия Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари НАТОга аъзо давлатлари Россияга қарши душманона ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди. Дмитрий Медведев сўзларининг бошқа қисимда, Россия чегаралари яқинида НАТО ҳарбий техникаси ягона муаммо эмас ва Россия НАТОнинг ҳар қандай душманона ҳаракатларига  қарши туришга тайёр бўлиши керак деб таъкидлади.

*  Норвегия Украина давлатига  100 та Mistral ракета мажмуасини етказиб берди.

*  Оқ уй матбуот котиби Жен Саки жунрналистлар билан суҳбатида, Россияга қарши кейинги санкциялар ҳақида АҚШ ҳукумати Россияга нисбатан қўшимча  санкциялар жорий  қилиш жараёни эканлигини ва уларнинг айримлари кўриб чиқилаётганини айтди..

*  Канада ўзининг Ғарб иттифоқчилари билан келишилган ҳолда Россиянинг 14 фуқаросига жумладан Владимир Путиннинг икки қизига нисбатан санкциялар қўлади.

 

Ёрлиқ