Украинадаги сўнгги воқеалар (100)
(last modified Thu, 21 Apr 2022 08:03:46 GMT )
апрел 21, 2022 13:03 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (100)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (100)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Кеча Россия президенти Владимир Путин Украина ҳарбийларининг   Донбасс ҳудудига ҳужумлари Россияни Донбасс минтақасидаги Луганск ва Донецк аҳолисига ёрдам бериш учун операция бошлашга маэжбур қилганини айтди. Путин шунингдек  ҳарбий амалиётлар Донбасс ҳудудидаги Луганск ва Донецк аҳолиси хавфсизлиги тўлиқ таъминланмагунича давом этиши ва Донбасс минтақасида тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилишига ишонч билдирди.

*  Европа Иттифоқига  аъзо давлатлар Москвага қарши санкцияларнинг бешинчи босқичда ўз портларини Россия кемалари учун ёпди.

*  Россия ТВ раҳбари Сергей Лавров туркиялик ҳамкасби Мавлут Човуш ўғлу билан телефон орқали суҳбатида  Украина билан музокаралар натижаси Киевнинг Россия талабларини қабул қилишга тайёрлигига боғлиқлигини айтди.

*  G7 Молия вазирлари чиқарган қўшма баёнотида Украинага  2022- йил учун 24 миллиард доллар молиявий кўмкал беришга ваъда қилишди.

*  Кеча АҚШ Молия вазирлиги  Россиянинг 29 нафар шахси ва  40 та субъектини санкциялар рўйхатига қўшганини маълум қилди.

*  Украина уруши жараёнида Россия янги қитъалараро баллистик ракетасини  мувафаққиятли синовдан ўтказди.

*  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров твиттердаги саҳифасида, АҚШнинг урушқоқ сиёсати ва ҳаракатларни шунингдек, ҳозирги дунё воқеаларга муносабатидаги икки томонлама сиёсатини қоралади.

*  Оқ уй наттоғи, Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истаги ҳақидаги саволга   АҚШ НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатини қўллашини таъкидлади.

*  Украина чегара хизмати  бир миллиондан ортиқ украиналикларни ўз юртларига қайтганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ