Украинадаги сўнгги воқеалар (109)
(last modified Tue, 26 Apr 2022 09:31:31 GMT )
апрел 26, 2022 14:31 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (109)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (109)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Британия мудофаа вазири Бен Уоллес НАТОни қўллаб-қувватлаш учун Россияга қарши ядровий қурол ишлатиш билан таҳдид қилди.

*  Британия ҳарбий разветкаси  Украинанинг Кармина шаҳри қулагани ва Изюм жанубида шиддатли жанглар кетаётгани ҳақида хабар берди. Россия кучлари шунингдек  Словенск ва Краматорск шаҳарларида олдинда силжига ҳаракат қилмоқда.

* Украина парламент раиси Украина конституциясининг НАТОга аъзо бўлиш нияти ҳақидаги қоидаларни ўзгартирмайди. 

*  НАТО ҳарбий кемалари машғулотлар ўтказиш мақсадида Финляндия портига етиб келди.

*  Россия президенти  сўнгги кунларда Москвага қарши кенг тарқатилган Ғарб санкцияларига тўхталар экан, Ғарб санкцияларини давом этишига қарамай, Россия иқтисодиёти барқарорлашмоқда деб айтди.

*  Рамштейн аивабазасида бўлиб ўтган йиғилишда Германия Украинани Гепард зенит тизимлари билан таъминашга ваъда берди. Германия эса Украинага танклар етказиб беришга ҳам рухсат беради.

*  Россия федерал хавфсизлик идораси  бир қатор таниқли россиялик журналистларга суиқасд уюштиришни режалаштиришган бир қанча неонацистлари ҳибсга олингани тасвирларини эълон қилди.  Москвада ҳисбга олинган террорчилар гуруҳи аъзолари Киев расмийларидан уларга суиқасд уюштириш учун россиялик ОАВ фоаллари  рўйхатини олганини тан олди деб эълон қилди.

* Европа Иттифоқи иқтисодий комиссари Паоло Жентилони  “ Европа иттифоқи  2022- йил охиригача Иттифоқнинг Россияга нефт ва газига қарамлигини  учдан икки қисмга, 2027- йил охиригача эса нолга тушириши мақсад қилган деб айтди.

 

Ёрлиқ