апрел 28, 2022 12:52 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (112)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (112)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия президенти Владимир Путин  кеча Думадаги нутқида хорижий кучларни бу мамлакат ишларига аралашиши ва Украинаниг урушга таҳдид қилиши тўғрисида огоҳлантириб, бундай аралашувларга Россиянинг энг илғор қуролларидан фойдаланиб жавоб қайтаради деб таъкидлади.

*  Украина мудофаа вазирлиги рус кучлари олдин ишғол қилинган Изюм ҳудудидан жанубдаги Барвинкога ҳужум қилганини билдирди. Хабарларга кўра, Россия кучлари  Заводи минтақаси ва Валика Камичоваха шимоли шарқи атрофини босиб олган.Украина мудофаа вазирлиги  ўз ҳисоботида,  Россия қуролли кучлари  Заричен шаҳарчасини эгаллаб Ямпил яқинида ҳужумлар уюштирганини қўшимча қилди.

*  Россия хафсизлик кенгаши котиби  олинган фактларга биноан АҚШ Украина ҳудудида биологик микробиал/ қуролларни синовдан ўтказиш учун фаолашмоқда деб таъкидлади.

*  Польша ва Болгария давлатлари  Россиянинг " Газпром" компаниясининг газ таъминотини тўхтатиш қарорига муносабат билдириб, Москванинг газ экспортини қисқартириши ўзаро  келишувига зид эканинини маълум қилган..

*  Россия ҳукуматининг тергов қўмитаси   50 мамлакатдан келган ёлланма аскарлардан иборат 16 дан ортиқ жангари гуруҳлдар фаолият юритаётганини хабар қилди.

*  Россия ТИВ-и Норвегияни унинг бир қатор дипломатлари Москвани тарк этиш кераклиги ҳақида маълум қилди .

* Британия  ташқи ишлар вазири Лиз Террас ҳам Ғарб Украинани қўллаб-қувватлашни икки баробар ошириши керак деб айтди.

*  Кеча Швецария ҳукумати  тарқатган баёниясида,8 апрель куни Европанинг Россияга қарши санкциялар киритиш чоралар кўришини эълон қилди.

* Европпа Комиссияси раиси Урсулла фон дер Лейен Брюсселда  видеомурожаатида Украина президенти Владимир Зеленскийга хитобан, тез орада қайта қуриш вақти келади. Бу қайта қуриш албатта Киев атрофида озод қилинган ҳудудларда ва боқша жойларда бошланган деб айтди.

 

Ёрлиқ