Украинадаги сўнгги воқеалар (124)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Украинага юборилган АҚШ ва Европадан катта миқдордаги ҳарбий техникасини йўқ қилганини хабар қилди.
* Бугун Россия расмийлари кеча кечқурун Украинанинг 44 та қўмондонк мркази ва 196 та Украина ҳарбий базасини нишонга олинган деб маълум қилди.
* Британия Мудофаа вазирлигига кўра, Россия Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти давомида, ўзининг энг қобилиятли ва профессионал ҳарбий бўлинмалари орасида катта талофатга учраган.
* БМТ ҳам Россиянинг Украинага қарши уруши бошлангани февраль ойидан бери уруш туфайли 5,7 миллиондан ортиқ украиналик ўз уйини тарк этган деб эълон қилди.
* Украинада уруш бошлангани билан воситачи бўлган Руминия Украинанинг иккинчи дон кемасини дунёнинг бошқа қисмларига экспорт қилди.
* АҚШ президенти Жо Байден бу мамлакат юқори мартабали разветка ва мудофаа мулозимлари билан суҳбатида АҚШ разветка маълумотлари Украина билан бўлиши ҳақидаги сўнгги хабарлар зарарлиги эканлигини ва уларни тўхтатиш кераклигини таъкидлади.
* Шел номли нефт компанияси ижроий директори Бен Ван Бордан Европа давлатлари энергияни ўтказмасдан ва оддийгина етказиб берувчиларни алмаштирмасдан, Россия табиий газини алмаштира олмайди деб таъкидлади.
* АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп бу мамлакат маъмурияти Россияга нисбатан ҳатти-ҳаракат ва позициясини танқид қилиб, Вашингтон давлати Москва билан қандай муносабатда бўлишни билмаслиги сабабли миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди.
* Германия иқтисодиёт вазири Европа Иттифоқи Россия нефтига эмбарго киритган тақдирда мамлакатда бензин тақчиллигини эълон қилди.
Скай нюс телеканали Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида хабар қилиб Россия ўзининг захирадаги кучларини хизматга чақираётганини эълон қилди.
* Хоاватия Россиянинг нефт ва газига эҳтиёжи ва муқобил энергия манбаларини топиш қийинлиги сабабли Россияга қарши санкциялардан озод қилишини талаб қилди.