Украинадаги сўнгги воқеалар (135)
(last modified Sun, 15 May 2022 10:20:47 GMT )
май 15, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (135)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (135)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:

*  Кеча Украина ТИВ раҳбари Дмитро Колбо Германиянинг " Билд" газетаси билан суҳбатда,  мамлакатнинг айр қисматларининг ажралиб чиқишига қарши эканлигини маълум қилиб, биз Украинанинг бўлинишига рози бўлмаймиз, биз дипломатияга тайёрмиз, агар ўт очшни тўхтатиш Украина ҳудудини озод қилишга олиб келадиган ечим йўлидаги иккинчи қадам бўлса, ўт очишни тўхтатиш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди деб таъкидлади.

*  Россиянинг Сухов-27 русумли қирувчи самолётлари Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш таклифи ортидан Калининградда ўтказилган ҳаво ҳужуми машқларида қатнашди.

*  Германия ТИВ раҳбари Аннална Бурбок Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолиги НАТОни мустаҳкамлайди. Германия давлати Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзолигини тезда тасдиқлаш учун ҳамма нарсани тайёрлайди деб эълон қилди.

*  Британия ташқи ишлар вазири Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишини қатъий қўллаб-қувватлаб, Ҳинд-Тинч океани минтақаси хавфсизлигини таъминлаш учун глобал бошқа бир НАТОни яратишга чақирди.

* Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШни  Украинага қурол -яроқ ёрдамни оширишдан огоҳлантириб Киевни қурол-яроқ билан қўллаб-қувватлашнинг давом этиши дунёнинг икки қудратли давлати ва ядровий рақиблари учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларига олиб келиши мумкин деб айтди.

* Россиянинг АҚШдаги элчиси Вашингтондаги рус дипломатлари  ҳар куни зўравонлик билан таҳдид қилинаётганини айтди.

*  Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин таклифига ишора қилиб, агар Украина қўшинлари қуролларни қўйса " Азовстал" саноат мажмуасини тарк этиши мумкинлигини таъкидлади.

* Украина президенти АҚШ конгресси делегацияси билан учрашувидан сўнг, Россияни террориммни қўллаб-қувватловчилар рўйхатиа киритишга чақирди.

 

Ёрлиқ