Украинадаги сўнгги воқеалар (136)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Россия Мудофаа вазирлиги кеча Украина кучлари ва ҳарбий техникаси тўплашувидан 120 дан ортиқ марказ йўқ қилинганини эълон қилди.
* " Рисад энергетика" институти Европада энергия нархини 3 баробарга ошириш имкониятини эълон қилиб, агар Россиянинг газ таъминоти тўхтатилса йил охиригача мавжуд газ захиралари тугаб Европани шафқатсиз қишга дучор қилади деб маълум қилди.
* Кеча Сербия президенти ҳам унинг мамлакати Ғарбнинг Россияга қарши санкциялар кампаниясига қўшилмаслигини таъкидлади.
* Швеция ҳам якшанба куни Финляндиядан кейин НАТОга қўшилиш учун расмакн ариза берди.
* Россия федерал парламенти мудофаа қўмитаси раҳбари Финляндия НАТОга қўшилмаса Россия Финляндия билан чегарада ўз кучларини кучайтиради деб қўшимча қилди.
* Германия ТИВ раҳбари Нална Байербак Берлиндаги НАТО виртуал саммитида НАТОга аъзо давлатлар Украинадаги уруш баҳонасида зарур бўлган вақтгача унга қурол жўнатишда давом этади.
* НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Берлиндаги бу ташкилот виртуал йиғилишида, Украинага Ғарб қуроллари юборилиши давом этса, мамлакат урушда ғалаба қозониши мумкинлигини маълум қилди.
* Кеча Украина ташқи ишлар вазири Дмитро Колбу Берлинда АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен билан учрашувда Украинадаги уруш баҳонасида бу мамлакатга кўпроқ Ғарб қуроллари юборилишини маълум қилди.
* Белорус бош вазири Роман Головчекно берган баёнотида, Белорусга қарши санкциялар бу мамлакатнинг Ғарбга йиллик 16-18 миллиард долларлик экспортини тўсиб қўйди деб айтди.