Украинадаги сўнгги воқеалар (138)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Кеча Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг географик кенгаши ҳақида огоҳлантириб, Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши учун аризаси Россияга таҳдид солмайди лекин Москавни жавоб беришга мажбур қилиши мумкин деб айтди.
* Бугун Россия ТИВ расмий баёнотида агар Швеция НАТОга аъзо бўлса Россия унга қарши туриш учун ҳарибй -техник чоралар кўриши кераклигини маълум қилди.
* Украина президенти Владимир Зеленский ҳам Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси боши берк кучага кириб қолгани ва Россия қўшинлари Украина шарқидаги Харков вилоятидан чиқиб кетганини иддао қидди.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел Европа Иттифоқи етакчилари Россия нефт эмбаргоси бўцича келиша олмаяпти деб таъкидлади.
* Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ҳам Вашингтоннинг Украинадаги биолигик уруш фаолияти мисли кўрилмаган нарса эмас балки АҚШнинг биологик қурол дастурлари доирасисдир деб изоҳлади.
* McDonald's ресторанлари тармоғи Москванинг Киев билан ҳарбий можароси туфайли 30 йилдан кейин Россиядаги фаолиятини тўхтамоқи эканлигини маълум қилди.
* БМТ Украинадаги уруш туфайли озиқ-овқат тақчиллиги 2023- йилда ғалла ва маккажўхари захиралари тугаши ва уруш давом этса озиқ-овқатт инқирози юзага келиши мумкинлигини англатади деб огоҳлантирди.
* Кеча Россия саноат ва савдо вазири Денис Манторов ўз баёнотида француз автомобил ишлаб чиқарувчи Renault компанияси активлари Россия ҳукумати томонидан ўзлаштирилганини маълум қилди.
* Эстония мамлакати ҳудудидаги Россия ҳарбий базалари яқинда НАТОга аъзо давлатларнинг иштирокида АҚШ ва НАТО қўшма машғулотлари ўтказилмоқда.