Украинадаги сўнгги воқеалар (139)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:
* Украина Қуролли кучлари бош штаби тарқатган баёнотида мамлакатнинг Мариупол минқасидаги " Азовстал" пўлат заводида жойлашган бу мамлакат қўшинлари 82 кунлик қаршиликдан сўнг заводдан чиқиб кетганини тасдиқлади.
* Британия мудофаа вазирлиги Украинадаги воқеаларга ўзининг сўнги баҳосида Россия Донбассга олдинга силжишда ўз кучини тиклаш мақсадида яқин ҳафталарда кучли артиллерия зарбаларини давом этиши мумкинлигини эълон қилди.
* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров тарқатган баёнотида НАТО Украинани қуроллантирмаслик ва бошқа мамлакатлар хавфсизлигига таҳдид солмаслик бўйича ўз мажбуриятларини бузди бунинг натижасида НАТО Шарқий Европага чексиз равишда кенгаяди деб таъкиадлади.
* Кремль давлати матбкот котиби Россия президенти Владимир Путинниг жамиятнинг турли қатламлари орасида машҳурлиги ва унинг раҳбарини қўллаб-қувватланишига тўхталиб, Москва Украинадаги амалиётда муваффақият қозонишини айтди.
* АҚШ сенати Украинага Россияга қарши урушда 40 миллиард доллар қўшимча ёрдам ажратишга овоз берди.
* БМТнинг Болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ Украина уруши ва корона пандемияси сабаб бўлган жиддий тўйиб овқатланмаслик ва глобал озиқ-овқат инқирози билан оғриган болалар учун дори-дармон нархи ошиши ҳақида огоҳлантирди.
* Кеча Венгрия Бош вазири Виктор Урбан мамлакат қонунчилари тўпламида уруш ва бунга жавобан Европа санкциялари сиёсати энергия инқирозини келтириб чиқарганини айтди.
* Финляндиядан кейин Швеция ташқи ишлар вазири ҳам Европа давлатининг НАТОга аъзо бўлиш аризасини имзолади.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раҳбари Жозеф Боррел Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар Швеция ва Финляниянинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлашини айтди.