Украинадаги сўнгги воқеалар (141)
(last modified Thu, 19 May 2022 06:57:35 GMT )
май 19, 2022 11:57 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (141)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (141)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:

* Россия сенати раиси Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига мутаносиб ҳарбий аксиламал кўрсатилишини таъкидлаб, НАТО кенгайишига қарамай, Россия хавфсизлиги кафолатланади деб айтди.

*  Хорватия президенти  Туркия сингари Швеция ва Финляндияни НАТОга қўшилишига қарши чиқиши кераклигини маълум қилди.

*  Жаҳон банки Украина урушидан келиб чиққан озиқ -овқат хавфсизлиги инқирозини олдини олиш учун  30 миллиард доллар ажратишини эълон қилди.

*  Кеча Россия ТИВ матбуот котиби  Мария Захарова  Белорус ОАВлари билан суҳбатида,  Ғарб давлатлари ўз қадриятларини бузиб, ҳатто ўзларининг қизил чизиқларини поймол этганлари таъкидлади.

*  Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмиирй Медведев Москва давлатини уччини жаҳон урушини юз беришига йўл қўймаслигини таъкидлаб, шу билан бирга биз мамлакатимизга қилинган ҳар қандай ҳужумга тез ва зудлик билан жавоб қайтаришимиз мумкинлигини доимо эслатиб туришимиз керак деб эълон қилди.

*  Россия Бош вазири ўринбосари Юрий Борисов жонли эфирда сўзлаган нутқида, Россиянинг Украинадаги ҳарбий  амалиётларида лазер қуролларининг янги авлодини қўлланилишини маълум қилди.

* Россия Бош вазари ўринбосари Юрий Борисов Россия армиясига   С-500 ракетага қарши мудофаа тизимини етказиб бериш бошланганини маълум қилди.

* Россия Болтиқ кенгашидан чиқишини эълон этар экан, 3 мамлакат -Латвия, Литвия ва Эстония Россиянинг НАТОга аъзо мамлакатларга ҳужум қилиши эҳтимолини иддао қилмоқда.

*  БМТ Бош котиби Украина уруши глобал ҳароратини кўтарилиши - об- ҳаво иссиши ва коронавирус тарқалиши туфайли озиқ-овқат хавфсизлигини янада кучайтиради деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ