Украинадаги сўнгги воқеалар (142)
(last modified Thu, 19 May 2022 10:13:21 GMT )
май 19, 2022 15:13 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (142)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (142)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагича:

*  Россия Мудофаа вазирлиги душанбе кунидан бери Мариупол вилоятидаги " Азовстал" заводида 1730 дан ортиқ украиналик миллатчи аскарлар ва жангари таслим бўлди деб хабар қилди.

*  Россия президенти  Украинадаги махсус ҳарбий амалиётларда қатнашган россиялик мусулмон аскарларнинг жасорати ва фидоийлигини юқори баҳолади.

*  Британия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг айрим юқори мартабали қўмондонлари Харковни назорат остига олмагани ва Москва крейсерининг чўкиб кетиши туфайли ишдан бўшатилганини иддао қилди.

*  Бугун Украина президенти Владимир Зеленсикй Россия кучлари  Донбасс республикалари томон олдинга силжимоқда ва бу олдинга силжиш секин ва Украина кучлари Россия армиясига қаршилик кўрсатишга давом этмоқда деб қўшимча қилди.

*  Германия канслери Украинадаги урушини Европа Иттифоқи тарихидаги энг катта инқироз эканинини айтиб, " барчамиз бир мақсадимиз бор, бу урушда Россия ютмаслиги керак, Украина ғалаба қозониши зарур деб айтди.

*  Украина президенти Владимир Зеленский БААнинг янги раҳбари Муҳаммад бин Зоид билан телефон орқали суҳбатида БААни уруш тугаганидан кейин Украинани қайта қуришда иштирок этишга чақирди.

*   Бугун Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човуш ўғлу  яна бир бор  Анқара давлати Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишга қарши эканини таъкидлади. Нью-йоркка сафар қилган Мавлут Човуш ўғлу мухбирлар билан суҳбатда, НАТО бизнинг хавфсизлик ташвишларимизни тушуниши керак ва биз баъзи аъзоларнинг террорчи ташкилотларини қўллаб-қувватлашишини қабул қилмаймиз деб изоҳлади.

*  Москва давлати айрим Европа давлатларида россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилишига жавобан 85 нафар франциялик, италиялик ва испаниялик дипломатларни Россиядан чиқариб юборилди.

 

Ёрлиқ