Украинадаги сўнгги воқеалар (152)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Донбасс ҳудудидаги Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар Украина шарқидаги Лиман шаҳрини назоратга толганини маълум қилди.
* Британия Бош вазири Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб, Россиянинг Донбасс ҳудудидаги амалиёти давом этаётганини таъкидлади.
* Украина ИИВ бошлиғи Дмитро Колба Твиттер орқали мурожаатида, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳтбатига ишора қилиб, оғир қуроллар кун тартибмиздан биринчи ўринда туради ва кўпроқ қуроллар йўлда деб ёзди.
* Кеча Россия президенти Владимир Путин Австрия канслери Карл Нехамер билан телефон орқали суҳбатида, Россиянинг дон ва буғдой етишмаслиги масаласида Россияни айблаш асоссиз иддаодир деб айтди.
* Россия президенти шунингдек кеча Евроосиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида, бир қатор дўстона бўлмаган давлатлардан Россияга босиб ўтказилаётганини Москвага қарши ўз навъидаги тажовуз эканлигини қўшимча қилди.
* Кеча Украина президенти Владимир Зеленсикй Индонезиядаги таҳлил марказлариданири учун сўзлаган нутқида, Россия президенти Владимир Путин билан гаплашадиган кўп масалалар бор. Мен украин халқи у билан гаплашишга иштиёқи бор демоқчи эмасман, лекн биз бу воқеликларга дуч келишимиз зарур деб қайд этди.
* Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров минтақа мамлакатлари етакчилари билан урашувида,Ғарбнинг Россияга қарши кенг кўламли уруш эълон қилганига тўхталиб, Россия жамияти ва бу мамлакат сиёсий кучлари ҳукуматнинг ушбу муаммони ҳал қилиш қарорини қўллаб- қувватламоқда деб айтди.