июн 07, 2022 11:31 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ядро каллагини ташишга қодир баллистик ракетасини синовдан ўтказди
    Ҳиндистон ядро каллагини ташишга қодир баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги ядро каллагини ташишга қодир бўлган баллистик ракетасини синовдан ўтказганини хабар қилди.

Кеча Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги  мамлакат стратегик кучлари қўмондонлиги остида ядровий каллакни ташишга қодир  Agni-4 баллистик ракетасини муваффақият билан синовдан ўтказганини маълум қилди. Бу вазирлик шунингдек ракнта Одиша штатидаги Абдулкалом оролидан учирилганини хабар қилди.

Шу ҳолда Ҳиндистон ОАВ лари ҳам баллистик ракета 4000 километр масофага уча олишини маълум этдилар.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида   ракетанинг муваффақиятли синови Ҳиндистоннинг хавфсизлик қобилияти ва Деҳли давлатининг олдини олиш ва превентив сиёсатнинг тасдиғидир деб эълон қилди. Ҳиндистон давлати ядро қуролидан биринчи бўли фойдаланмасликни даъво қилади.

Бироқ Хитой давлати Деҳлини минтақадаги вазиятни яхшилаш учун аниқ ҳаракатлар қилишга чақриб, икки давлат бир-бири билан дипломатик ва ҳарбий каналлар орқали ҳамкоилк қилишига ишонч беришини сўрамоқда.

 

Ёрлиқ