Дунёда ядровий арсеналларни ошиши тўғрисидаги янги прогнозлар
Швециядаги таҳлил маркази Украинадаги урушга тўхталар экан, совуқ урушдан бери биринчи марта ядро арсеналлари яқин йилларда кўпайишини башорат қилди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, СИПРИ-Стокгольм Халқаро Тинчлик тадқиқот институти можаро ва қуролланиш бўйича етакчи таҳлил маркази тадқиқотлар асосида бугунги байёниясида Россиянинг Украинага қарши ҳужуми ва Ғарб давлатларини Киевни қўллаб- қувватлаши ядро қуролига эга тўққиз давлат ўртасидаги зиддиятни кучайтирди деб эълон қилди.
СИПРИ шунингдек келгуси йилларда жаҳон ядровий арсеналлари сони совуқ урушдан кейин биринчи марта кўпайди бу эса ўз навбатида сўнгги ўн йилликларда ядро қуролдан фойдаланиш хавфини оширади деб қўшимча қилди.
СИПРИнинг оммавий қирғин қуроллари датури директори Вилфред Ван ҳам ядро қуролига эга бўлган барча давлатлар ўз арсеналларини кўпайтирмоқда ёки янгиламоқда уларнинг аксарияти ядровий баҳслар ва риторикани кучайтиришган ва ҳарбий стратегияларда бундай қуроллар ролини юксалтиради деб изоҳлади.
Ван ўз сўзларида, бу тенденсияни жуда хавотирланарлидир деб айтди.
Дунёдаги жанговар ядро калакларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия ва АҚШга тегишли. Бироқ СИПРИ эса Хитой 300 дан ортиқ янги ракета омборларига эга ядровий арсеналларини ривожлантириш босқичда деб хулоса қилади.
СИПРИ шунингдек Россия ёки АҚШга тегишли ракета ва жанговар самолётлар билан бирга 5732 та жанговар каллак юқори шай ҳолатда эканлигини тахмин қилмоқда.