Украинадаги сўнгги воқеалар (166)
(last modified Tue, 14 Jun 2022 06:23:20 GMT )
июн 14, 2022 11:23 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (166)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (166)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги рус кучлари Украина шарқидаги Донбас ҳудудида ракеталар ёрдамида Европа ва Америка ҳарбий техника ва қуролларининг катта партиясини аниқлаб йўқ қилганини маълум қилди.

*  Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов Украинага Ғарб қурол-яроғи етказиб бериш можарони янада кучайтиришини баён этиб,  Javelin ракеталари ва артиллерия тизимлари каби қуроллар Россиянинг ҳарбий амалиётларига таъсир қилмайди деб изоҳлади.

*  Кеча Украина президенти Влодимир Зеленский, Германия канслери Олф Шулцни Украинага қурол-яроқ ёрдами Россия билан Берлин муносабатларига таъсрини жуда кўп хавотирга тушганликда айблади ва уни Киевни ҳар томонлама қўллаб -қувватлашга чақирди.

*  Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари унинг хом нефт экспортини ўзгартиришга олиб келди ва ҳозирда  Ҳиндистоннинг иккинчи йирик нефт етказиб берувчисига айланди.

*  Белорус президенти ўз баёнотида, Ғарбнинг Россия ва Белорусга қарши санкциялари қаршисида тура олиш учун  Минск ва Москва ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

*  Кеча Финлиядия президенти Saul Vinamo Ninisto   рус кучлари Украина урушида ўта оғир қуроллардан , жумладан оммавий қирғин қуроли бўлган термабарек бомбадан фойланаётганини айтди.

*  Россия Думаси спикери  европалик амалдорнинг Украинага атом бомбасини топшириш ҳақидаги таклифга қарши чиқди. Куни кеча Россия Думаси раиси Вячеслав Володин Европанинг ушбу расмийсининг таклифига кўрсатган аксиламалида Телеграмм саҳифасида  Европа парламенти вакили  Марказий Европада ядро урушини бошламоқчи деб ёзди.

* Кеча НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Швеция давлати  Стокголмнинг НАТОга  аъзо бўлиши бўйча Туркиянинг талабларини қондириш учун  муҳим қадамлар қўйганини таъкидлади.

 

Ёрлиқ