Илҳом Алиев Арманистон билан тинчлик учун навбатдаги шартларини маълум қилди
Озарбойжон республикаси президенти яна бир марта Боку давлати билан Ереван ўртасида тинчлик ўрнатишни Арманистон жанубидан транспорт йўлаги очмасдан туриб имконсиз деб ҳисоблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Илҳом Алиев " Жаҳон тузумига таҳдид" номли Халқаро Ассамблеясининг 4-йиғилишида Зангизур йўлагини очиш тўғрисидаги жуда тез қарор минтақада келажак тинчлигининг асосий элементларидан биридир. Агар бизга бу йўл берилса тинчлик ҳақда гапириш жуда қийин бўлади. Озарбойжон республикасининг Арманистон билан нормал яшаш ва қўшничилик учун қилган барча саъй -ҳаракатлари бесамар кетади деб изоҳлади.
Озарбойжон республикаси президенти Боку талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини, чунки Арманистон ҳукумати бу борада тегишли баёнот имзолаганини шунингдек Озарбойжон республикаси ҳам ишғолдан азият чеккан ва урушда ғалаб қозонган давлат сифатида буни талаб қилишга маънавий ҳақли деб иддао қилди.
Илҳом Алиев Арманистоннинг жанубий минтақаси учун Ғарбий Зангзурнинг сохта номидан фойдаланади ва бу минатқадаги транспорт йўналишини " Зангзур йўлаги" деб атайди.
Арманистон Бош вазири Николь Пашинян 3 кун олдин Илоҳим Алиевнинг " Зангзур" йўлагидаги " ҳудудий даъволари ни кескин қоралаб, Боку давлати Арманистон ҳудудига узлуксиз бостириб кириш сиёсатини олиб бормоқда ва бу масала халқаро миқёсда ҳал қилиниши керак деб изоҳлади.