Украинадаги сўнгги воқеалар (171)
(last modified Mon, 20 Jun 2022 10:25:43 GMT )
июн 20, 2022 15:25 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (171)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (171)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Мудофаа вазирлиги шанба куни тушдан кейин Днепр шаҳри яқинда Россия ракета зарбаси натижасида Украина армиясининг  50 дан ортиқ қўмондони ва юқори мартабали зобити ҳалок бўлганини эълон қилди.

*   Россия Мудофаа вазирлиги Украина развекта идоралари россиялик ҳарбийларга қарши сохта видеолавҳалар тайёрлаётганини маълум қилди.

*   Чеченистон республикаси раиси КХШТ аъзоларини Россиянинг Украина билан урушида Москвани қўллаб-қувватламагани учун танқид қилди.

*  Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари эса мамалкати президенти Влдимир Зеленсикй  уруш бошланганидан бери 5 та суиқасддан омон қолганини маълум қилди.

*  Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, " Россия 1" телеканалига берган интервьюсида, АҚШнинг Украинага икки томонлама қурол етказиб бериш давом  этаётганини танқид қилиб, Украинага қурол етказиб бериш орқалии АҚШ Москва давлаини халқаро масалалар бўйича  ўз нуқтаи назарини билдириш  ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди ва уни Вашингтонниннг инновацион қонунларига риоя қилишга мажбуралай олмайди деб таъкидлади.

* Венгрия ташқи ишлар вазири Питер Сиярто  ўз сўзларида ".Газпром" бош директори Алексей Миллер  ва Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак компания келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига ишонтирганини маълум қилди деб хабар қилди.

* НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Германиянинг " Бильд Эм Сайтунг" журнали билан суҳбатда Украинадаги уруш йиллар давом этиши мумкинлиггиа тайёрланишиимз керак деб айтди.

*  Борис Жонсон Британиянинг " Таймс" газетасида чоп этилган мақоласида,  Россия президенти, Вадимир Путиннинг мувафаққиятсизликлари унинг орқага чекиниш учун етарлича иродага эга бўлмаганини англатмайди деб айтди. У шунингдек Британия ва Ғарб давлатлари  узоқ муддатли урушга тайёр бўлишлари керак. Барчаси Украина ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун Россиянинг ҳужум қилиш қобилиятидан тезроқ кучини ошира олишига боғлиқ деб қўшимча қилди.

*  Хитой давлати Россия самолётлари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

 

Ёрлиқ