Украинадаги сўнгги воқеалар (176)
(last modified Sat, 25 Jun 2022 07:08:52 GMT )
июн 25, 2022 12:08 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (176)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (176)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Украина армияси Бош штабининг рус ҳарбийлари Севередонецк  шаҳри назоратини қўлга олгани тўғирисидаги хабари ортидан кеча АҚШ расмийларидан бири, Украина кучлари шаҳардан узоқлашмқода деб эълон қилди. Украина армияси бош штаби Россия кучлари Украина шарқидаги  Лисичанск ва Севередонецк шаҳарларни назорат  остига олганини маълу қилди .

*  НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг биз Россия билан алоқа каналларини сақлаб қолишимиз керак, шунда тушунмовчиликлар жиловлаб бўлмайдиган реакцияга олиб келмаслиги керак деб айтди.

* Германия ташқи ишлар вазири Аналана Баербак Берлиндаги озиқ-овқат хавфсизлиги анжумунида,  Россияни " дон уруши" да дунёни гаровга олгаликда айблади.

*  G7 га аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари ўз баёнотида  Украина инқирози озиқ-овқат хавфсизлигини янада кучайтираётганини маълум қилди.

*  Россия ТИВ-и Европа Иттифоқи ва АҚШнинг жаҳон бозорларига ғалла етказиб беришни тўхтатиб қўйгани учун Россия жавобгар эканлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

*  БМТ наттоғи, Украина урушининг 4 -чи ойида 12 миллиондан ортиқ украиналик ўз уйини ташлаб кетган деб эълон қилди.

*  Кеча Россия ТИВ матбуот котиби, Европа Иттифоқи раҳарининг Украина ва Молдовани аъзоликка номзод сифатида қабул қилиш қарори салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлади.

*  Швеция Бош вазири Европа Иттифоқи инфляциянинг ўсиши ва энергия захираларининг камайиши фонида " оғир иқтисодий вазиятда" эканини, электр ва газ танқислиги бутун Европа бўйлаб оилаларга таъсир кўрсатаётганини айтди.

*   Украинага учаётган Россиянинг Илюшин-76 ҳарбий самолёти ҳалокати оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди.

 

Ёрлиқ