июн 26, 2022 14:56 Asia/Tashkent
  • Пентагон АҚШнинг ядровий ракеталарни янгилаш учун 12 миллиард долларлик шартномасини маълум қилди
    Пентагон АҚШнинг ядровий ракеталарни янгилаш учун 12 миллиард долларлик шартномасини маълум қилди

Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлиги ядровий ракеталарни модернизация қилиш учун 12 миллиард долларлик шартномасини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, шарномага асосан БИ ЭЙ И системз компанияси Вашингоннинг  континентал баллистик ракета тизимларини (ICBM) мустаҳкамлайди ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ " проофессионал хизматларни тақдим этади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги бу системларнинг ядровий каллакларни ташишга қодир қитъалараро баллистик ракета тизимларига нисбатан операциясининг моҳияти ҳақида қўшимча  маълумот бермаган.

Шу билан бирга Пентагон ишларнинг катта қисми Юта штатидаги Ҳилл ҳаво кучлари базасидаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучарини ядро қуролллари марказида амалга оширилганини хабар қилди.

Шартнома эса АҚШ Мудофаа вазирлиги бу йил мудофаа харажатларини қисқартириш шароитида кўриб чиққан энг йирик келишувлардандир.

2019- йилда АҚШ ядро каллаклари захираси  6100 дан ортиққа етди улардан  2300 га яқини йиғиштирилган ва йўқ қилиниши жараёнида. Ҳол бу ки 3800 таси  ҳали ҳам фаол.

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ҳукумати  2023- молия йили учун мудофаа бюджетида узоқ масофали ракеталар,  товушдан тез учувчи ракеталар учун 7,2 миллиард доллар тақазо этган.

 

Ёрлиқ