Украинадаги сўнгги воқеалар (178)
(last modified Mon, 27 Jun 2022 07:53:38 GMT )
июн 27, 2022 12:53 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (178)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (178)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида,  рус кучлари Қора денгиздаги Мар оролига Украинанинг янги ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

*  Украинадаги можаролар ва урушнинг 5 чи ойида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу биринчи марта Украинада жойлашган рус қўшинлари базасига борди.

*  Кеча АҚШ президенти Жо Байден Кронах шаҳрида Германия канслери Олоф Шульц билан учанаиа   7-лик гуруҳи ва НАТО Россияга қарши бирга туриши керак чунки у ҳар доим НАТО ва еттилик гуруҳини парчаланишига уринган деб иддао қилди.

*  Нью-йорк таймс газетаси АҚШ Марказий разветка бошқармаси жосуслари ва АҚШ махсус кучлари ва унинг Россияга қарши иттифоқчиларидан иборат махфий тармоғи Украина армиясига ёрдам бераётганини маълум қилди.

*  Британия Бош вазири Россияга қарши янги баёниясида  Лондон давлати ва бошқа давлатлар Владимир Путиннинг Украинадаги урушда ғалаба қозонишга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади.

*  Туркия ҳукумати  матбуот котиби, Иброҳим Калин бу мамлакат президенти Ражаб Тойиб  Эрдуған эртага  Испанияда бўлиб ўтадиган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва Швеция ва Финляндия раҳбарлари иштирокидаги  самитда қатнашишини маълум қилди.

Саммит эса НАТОнинг Мадриддаги асосий саммитидан олдин ўтказилади.

*  Кеча Россия давлат телевиденияси  Росссия прпезиенти Украинага қарши ҳудум қилишни эълон қилгани замонидан кейин биринчи марта Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришини хабар қилди. Россия давлат телевиденияси шунингдек, Путин Тожикистон ва Туркманистонга боришини эълон қилди.

*  Германиянинг Волт М Сайтунг газетаси, Украина Германиянинг  DND мудофаа компаниясидан 2900 дона RG-90 Matador танкга қарши қуролларни сотиб олди деб ёзди.

 

Ёрлиқ