июн 28, 2022 14:59 Asia/Tashkent
  • Россия Қозоғистоннинг Луганск ва Донецк бўйича позициясига муносабат билдирди
    Россия Қозоғистоннинг Луганск ва Донецк бўйича позициясига муносабат билдирди

Россия ТИВ -и Қозоғистоннинг Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақилиги ҳақидаги позициясига жавобан, биз Нурсултон давлатнинг долзарб халқаро муаммолар жумладан, Украина можароси бўича қарашларини ҳурмат қиламиз ва босим ўтказиш ниятида эмасиз деб маълум қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон давлатини Луганск ва Донецк ҳудудлари мустақиллиги ҳақидаги позициясига муносабат билдирган Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова  Москва давлати Қозоғистоннинг долзарб халқаро муаммолар, жумладан Украина бўйича қарашларини ҳурмат қилади ва унга босим ўтказиш ниятида эмас деб таъкидлади.

Захарова  мухбирлар саволига жавобан, бу биз кўп гапирадиган амалдаги энг аниқ мисоллардан биридир. Ёндашувларимиз бошқача бўлиши мумкин, аммо демократия ва плюриализмга содиқ эканикларига қарамай, ҳеч қандай мухолифатга тоқат қилмайдиган Ғарб режимларидан фарқли улароқ биз шерикларимизни ҳурмат қиламиз деб изоҳлади.

Унга кўра, Москва давлати ўз миллий тартибини сақлаб қолишда давом этади лекин Нурсултон давлати билан ўзаро ҳурмат ва манфаатлар асосида тил топишга интилади.

Қозоғистон президенти Санкт-Петербургда бўлиб ўтган 25- халқаро иқтисодий форуми чоғида Нурсултон давлати Луганск ва Донецк респубилкалари мустақиллигини тан олмаслигини айтди.

Қозоғистон президенти  Нурсултон давлати Тайван, Косово, Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини ҳам расман тан олмайди ва афтидан бу тамойил бизнинг фикримизча Луганск ва Донецк каби ҳудудларига ҳам тааллуқлидир деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ