Хитой НАТОнинг мудофаа характерга эга бўлгани даъвосини масхаралади
Хитой НАТОнинг ушбу ўзи фаолиятини мудофаа мақсадга қаратилгани даъвосини "аср ҳазили" деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ТИВ матбуот котиби "Chjao Lijian" НАТО расмийларини ушбу ташкилотнинг мудофаа характери ҳақидаги даъволарига жавобан, Твитер саҳифасида график дизайнни чоп этиб бу иддаони масхаралади.
Хитой ТИВ матбуот котиби, бу графикида НАТОнинг собиқ Югославия, Ироқ, Ливия ва Афғонистонга ҳужумларини эслатиб, НАТО аъзолари томонидан турли мамлакатларининг бомбардимон қилишини ушбу тажовузкорликниг далили де изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ушбу ташкилот раҳбарининг Мадридда ўтган яқиндги йиғилишида Хитой ва Россияни НАТОга тўғридан -тўғри таҳдид деб атади.
Пекин давлати Хитойнинг кучи НАТО учун муаммо туғдириши айтилган бу ташкилотинг сўнгги ҳужжатига жавбан, айнан НАТО глобал тинчлик ва барқарорлик учун тизимли муаммога айланган ва уинг қўллари дунё халқларининг қони бўялган деб таъкидламоқда.