Украинадаги сўнгги воқеалар (184)
(last modified Mon, 04 Jul 2022 06:55:37 GMT )
июл 04, 2022 11:55 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (184)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (184)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Мудофаа вазирлигининг Луганскни тўлиқ назоратга олганини эълон қилганидан кейин Украина ҳарбийлари  ўз кучларини минтақадаги сўнгги таянчи бўлган Лисичанск туманидан олиб чиққанини маълум қилди .

* Россия Мудофаа вазирлиги, мамлакат зенит мудофааси кеча Украина яқинидаги Россиянинг  Белгород шаҳри томон отилган учта ракетасини тутиб уриб туширганини маълум қилди.

* Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, кеча Британия давлати  озиқ-овқат инқирози ва Украинадан дон юборилмагани баҳонасида ҳарбий кемаларини Қора денгизга юборишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди. 

* АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Карби ҳам Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни музокара йўли билан тугатиш аломатларини кўрсатмади деб айтди. У шунингдек  Fox News телеканалига беран интервьюсида, АҚШ бу урушда ғалаба қозониш учун Уранага ёрдам юборишда давом этаётганини қўшимча қилди.

*  Туркия Адлия вазири, Финляндия ва Швециядан иккинчи марта бу икки давлатда бўлган террорчиларни Туркияга топширишини сўраймиз деб таъкидлади.

*  Белорс президенти Владимир Лукашенко  Россия президенти Владимир Путиндан Польшанинг АҚШга йўллаган худди шундай илтимосига жавобан Белорусда ядровий қурол ўрнатишни сўрганини маълум қилди.

*  Бугун Австралия Бош вазири Энтони Албанес ўз сўзларида  Украина президенти Владимир Зеленскийнинг кўпроқ ёрдам сўраши ортидан Австралия давлати Украинага 67,8 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдами пакетини тақдим этади деб атйди.

Ёрлиқ