Арманистон давлати Озарбойжон республикасини провакацион ҳаракатларда айблади
(last modified Sun, 10 Jul 2022 11:47:24 GMT )
июл 10, 2022 16:47 Asia/Tashkent
  • Арманистон давлати Озарбойжон республикасини провакацион ҳаракатларда айблади
    Арманистон давлати Озарбойжон республикасини провакацион ҳаракатларда айблади

Арманистон ташқи ишлар вазири Озаройжон республикасини таҳдидли ва провакацион ҳаракатларда айблади.

"Пан Арманиан" ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоиян, Арманистон давлати  кенг қамровли тинчлик музокаралари, жумладан Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича музокараларни қайта бошлаш ва минтақада барқарорлик ва тинчлик яратиш яратиш натижаларига ҳаракатлар қилаётган пайтида  Озарбойжон республикаси  таҳдид ва провакаацияга асосланган сиёсатларни давом эттирмоқда деб таъкидлади.

Арманистон ТИВ раҳбари, ҳозирда дунё эътиборини Украинага қаратган бир пайтда Озарбойжон республикаси ҳар қандай вақтда кенг кўламли провакацион ҳаракатга кириши мумин.

Шунинг учун Халқаро ҳамжамият Жанубий Кавказдаги вазиятни беқарорлаштиришга урунишларини олдини олиш учун самарали чоралар кўриши жуда муҳим.

Бундан олдин  Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев  Арманистоннинг тинчлик шартномасига эришиш ҳаракатларини кечиктираётганликда айблаб бу мамлакат темир йўл линиясини қуриш учун кўриб чиқилаётган ҳудудларга эркин киришни таъминлаш бўйича қонуний мажбуриятларини бажармайди деб маълум қилганди.

Ёрлиқ