Хитойда дунёдаги энг кучли радар тизими қурилади
(last modified Tue, 12 Jul 2022 08:28:55 GMT )
июл 12, 2022 13:28 Asia/Tashkent
  • Хитойда дунёдаги энг кучли радар тизими қурилади
    Хитойда дунёдаги энг кучли радар тизими қурилади

Пекин давлати расмийлари Ернинг астероидлар таъсири қаршисида хафсизлини кучайтириш мақсадида дунёдаги энг кучли радар тизимини қуриш ҳақида эълон қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  " Глобал таймз"нашрига таяниб хабар қилишича,  Хитой мамлакати сайёрани ҳимоя қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларида тобора ортиб бораётган роли давомида, Пекин расмийлари фикрича  дунёдаги энг катта радар  тизими бўлган  ушбу мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида фаол космик кузатув марказини қуришни бошлади.

Пекин расмийлари, ушбу ҳаракатдан мақсад, Ер яқинидаги астероидларга қарши мудофаа қобилиятини кучайтириш эканини таъкидлади.

"Fuyan"  номли бу режа Хитойнинг апрел ойида  космик кемалар билан астероидлар тўқнашув хавфини бартаарф этиш ва  инсоният ва Ер хавфсизлигини ҳимоя қилишга кўмаклашиш учун Ер яқинидаги  астероидларини кузатиш ва ҳимоя қилишга асосланган лойҳаси асосида амалга оширилади.

Бу радар тизими чуқур фазони кузатиш учун мўлжалланган  ва Ердан Ойгача бўлган бутун масофани қамраб олади, чунки Ой Ер сайёра билан  400 минг километр узоқликда жойлашган.