Украинадаги сўнгги воқеалар (198)
(last modified Wed, 20 Jul 2022 09:58:32 GMT )
июл 20, 2022 14:58 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (198)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (198)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*Украина мудофаа вазири Олексий Резников сешанба куни Атлантика кенгашида Ғарбдан Киевни аниқроқ артиллерия тизимлари билан жиҳозлашни сўради: Бу тизимлар “вазиятни ўзгартириши” ва “Россия ҳарбийларига қарши қарши ҳужум учун замин яратиши” мумкин.

*Халқаро валюта жамғармаси огоҳлантирди: Россия газ эмбаргоси ​​Марказий Европада жиддий иқтисодий таназзулга олиб келади.

* Американинг Wашингтон Пост газетаси ўтган душанба кунги ҳисоботида 2022 йилнинг қишида Европа энергетика бозорига етказилган зарар миқдори 200 миллиард доллардан ошишини ёзди.

* Сешанба куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди: Россия Украинада барча мақсадларига эришади ва тинчлик шартномаси шартларини белгилайди.

* Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулбанинг Россияга қарши махсус суд ўтказиш ҳақидаги илтимосига жавобан шундай деди: Айнан Киевнинг ҳарбий жиноятлари текширилиши керак.

*Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси хабар берди: Америка Россияни йўқ қилишнинг иложи йўқлигини тан олиш ўрнига, хаёлпарастлик ва иллюзия дунёсида яшашни афзал кўради.

*Россия президенти Владимир Путин сешанба куни шундай деди: Биз Украина донини экспорт қилишни осонлаштирамиз, лекин Россия дон экспортини ҳаво орқали жўнатиш бўйича барча чекловлар олиб ташланиши шарти билан.