Украинадаги сўнгги воқеалар (200)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
*Греция Европа Иттифоқининг Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкин бўлган шароитда газ истеъмолини чеклаш режасига қарши эканлигини эълон қилди.
*Буюк Британия мудофаа вазирининг айтишича, унинг мамлакати Украинани ҳимоя қилиш учун бу давлатга кўп сонли артиллерия қуроллари ва 1600 дан ортиқ танкга қарши қуроллар юборади.
*Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада венгриялик ҳамкасби Петер Сиарто билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қўшимча қилди: Бугун бизнинг ҳамкасбларимиз Венгрия ҳукуматининг бу йил биздан яна табиий газ сотиб олиш истагини эълон қилди; Бу сўров дарҳол кўриб чиқилади.
* Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Австралиянинг провокацион ҳаракатларига жавобан ушбу давлатнинг яна 39 нафар фуқаросини санкциялар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
* Брюсселнинг Москвага қарши душманона сиёсати ортидан Европа Иттифоқи Россияга қарши еттинчи санкциялар пакетини тасдиқлади.
* Беларус президенти Ғарб давлатлари, Украина ва Россия урушни тўхтатмаса, бу қитъада ядровий можаро бошланишидан огоҳлантирди.
* Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев 21-июл, пайшанба куни ўзининг Телеграм-каналида шундай ёзди: 2014 йилги давлат тўнтаришидан сўнг Украина ўз мустақиллигини йўқотди ва тўғридан-тўғри коллектив Ғарб назоратига ўтди, шунингдек, НАТО ўз хавфсизлигини кафолатлашига ишона бошлади. Ушбу россиялик сиёсатчи ва Россиянинг собиқ президенти қўшимча қилди: Ҳозирги барча воқеалар натижасида Украина ўз суверенитетидан қолган нарсаларни йўқотиши ва жаҳон харитасидан йўқолиши мумкин.
*Буюк Британия Мудофаа вазирлиги пайшанба куни баёнот бериб, Россия кучлари Донетскдан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган Вуҳлеҳирск шаҳридаги Украинанинг иккинчи йирик электр стансиясига яқинлашаётганини даъво қилди.
* Пайшанба куни Украина Марказий банки мамлакат миллий валютаси – гривнанинг АҚШ долларига нисбатан қиймати 25 фоизга пасайганини маълум қилди.