Украинадаги сўнгги воқеалар (204)
(last modified Tue, 26 Jul 2022 06:17:15 GMT )
июл 26, 2022 11:17 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (204)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (204)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Украина Қуролли кучлари бош штаби 24 февралдан  кеча- душанба кунига қадар Россиянинг  1730 та танк, 3950 та зирҳли техника, 2832 та ёқилғи танкери, 876 та артиллерия тизими, 257 та ракета отиш мосламаси, 116 та ракетага қарши тизимлар, 18 та ракетага қарши тизимлар, Россия армиясининг 719 та учувчисиз самолёти ва 15 та қайиқи Украина кучлари билан тўқнашувларда йўқ қилинганини иддао қилди. Украина Қуролли кучлари бош штаби ҳисоботида келтирилишича, Россиянинг 39,7 минг аскари ҳалок бўлгани ва бу мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг 222 самолёти ва қирувчиси уриб туширилган.

*  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков якшанба куни Украинадаги жанг майдонидаги воқеалар ҳақидаги сўнгги ҳисоботида махсус ҳарбий амалиётлар бошланганидан буён Украинанинг 260 та самолёт, 144 та вертолёт, 1605 та дронлар, 357 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими,  4156 та танк ва бошқа зирҳли техникалар, 763 та ракета учириш тизимлари, 3196 та артиллерия ва миномет тизимлари,  4357 та махсус ҳарбий техникалар нобуд этилди деб эълон қилди.

*  Еврокомиссия раиси Россия газ экспорти камайиб бораётган бир вазиятда Европа бу мамлакатдан газ импортини бутунлай тўхтатишга тайёрланиши керак деб айиди.

* Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков кеча Москва Европа давлатларига газ етказиб беришни бутунлай тўхтатишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди.

* Европа Иттифоқининг Киев расмийларининг коррупциясини кўрмагага олаётганини танқид қилган Россия ТИВ матбуот котиби, улар Украинага ҳарбий ёрдамни давом ээттириш орқали  кўпроқ жанговар ҳаракатларга сармоя киритмоқда деб айтди.

*  Украина президенти девони раиси Германия ва Полшадан юборилган такнклар етиб келганини Твиттер ижтимоий тармоғида хабар эълон қилди.

* Россия ТИВ раҳбари Конго Демкоратик респулликасига ташрифи чоғида, Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Россиянинг Украинада ҳарбий амалиётлар ўтказишга тўсқинлик қилмаслигини таъкидлади.

* Британия ва АҚШ қурол компаниялари Россия ва Хитойниннг гипертовушли ракеталарига қарши туриш учун мудофаа технологияларини янгилашга интилмоқда.

Ёрлиқ