Владимир Путин: ядро уруши ҳеч қачон бошланмаслиги керак
Россия Федерацияси президенти, ядро урушида ғолиблар йўқ ва бундай можаро ҳеч қачон бошланмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Нью-йорк шаҳрида бўлиб ўтган ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани кўриб чиқиш конференцияси иштирокчиларига йўллаган мактубида ядро қуролларини тарқатиш тўғрисидаги шартномага аъзо давлатлардан бири ва унинг ишончли вакилларидан бири сифатида Россия доимий равишда ушбу шартноманинг матни ва руҳига ама қилади деб эълон қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида, биз ядро урушида ғолиблар йўқлиги ва бундай уруш ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигига амал қиламиз ва биз жаҳон ҳамжамиятнинг барча аъзолари учун тенг ва ажралмас хавфсизликни ҳимоя қмламиз деб таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, ядровий қарама-қаршилик хавфидан халқаро хавотир Россия ва Украина урушидан кейин кучайган.
Бундан олдин Путин Санкт-Петребург халқаро иқтисодий саммитида Ғарбнинг ядро уруши ва уччинчи жаҳон уруши таҳдиди ҳақидаги айбловларига жавобан Россия ҳеч бир давлатни ядро қуроли билан таҳдид қилмайди ва бу қуролдан фақат ўз суверенитени ҳимоя қилиш учун фойдаланади деб айтганди.