Ненси Пелоси: Тайванга сафар АҚШ ва Хитойнинг қўшма баёнотларини бузиш эмас
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси тунда Тайван расмийлари томонидан кутиб олинган бу оролга кечанги сафарида, менинг ташрифим АҚШ ва хитойнинг қўшма баёнотларини бузиш эмас деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Тайванга сафар қилган АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси тарқатган баёнотида бизнинг сафаримиз Тайванга бир неча конгресс делегацияларидан биридир ва бу 1979 йилдаги Тайван муносабатлари тўғрисидаги қонун, АҚШ ва Хитой қўшма баёнотлари ва олти томон кафолатлари асосида бошқариладиган АҚШнинг узоқ йиллик сиёсатига зид эмас деб иддао қилди.
Ненси Пелоси баёнотида Тайванга ташриф Сингапур Малайзия, Жанубий Корея ва Японияни ўз ичига олган Ҳинд-Тинч океани минтақаси бўйлаб сайёҳатимизнинг бир қисмидир. Сафарда ўзаро хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва демократик бошқарув масалалари муҳокама қилинади.
Хитой ТИВ раҳбари Ван И эса АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга сафарига тўхталиб, Тайван масаласида худбинлик билан олов билан ўйнаган баъзи АҚШлик сиёсатчилар, 1,4 миллирад хитойликларнинг душманига айланади деб эълон қилди.
Хитой ТИВ раҳбари "уларнинг оқибати яхши бўлмаслиги" ҳақида огоҳлантирди.