Тайван Хитойнинг ҳарбий машқларига аксиламал кўрсатди
Хитойнинг Тайван атрофидаги кенг кўламли машқлари бошланганидан бир соат ўтгач Тайван расмийлари бу оролнинг Пекинга қарши туришга тайёрлигини таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Франция ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Тайван Мудофаа вазириги тарқатган баёниясида бу вазирлик урушга интилмасдан урушга тайёргарлик кўриш тамойилига амал қилишини эълон қилди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосиниг Тайванга ташрифи ортидан Тайван ороли атрофида бошланган Хитой армиясининг 3 кунлик ҳарбий машқларн и Тайвандан 12 миля узоқликдаги ҳудудларни қамраб олган.
Global Times газета ҳам ҳарбий экспертларига таяниб, Хитой ҳарбий машқлар мисли кўрилмагандир чунки ракеталар илк марта Тайван устидан ўтади ва Хитой армияси илук марта Тайван бўғози устида ўқ-дорилари ва узоқ масофали артиллерия ўқларидан фойдаланмоқда.
Шу билан бирга ўз номини фош бўлишини истамаган Хий манбаларидан бири, Франция ахборот агентлиги билан суҳбатида агар Тайван кучлари Хитой армиясига қарши чора кўрса ва ўқ отган бўлса улар қаттиқ ва жиддий жавобга дуч келишади ва унинг оқибатлари ҳам Тайван зиммасида бўлади деб таъкидлади.