Россия мудофаа вазири террористлар билан жангда меъёрларни қабул қилиш ҳақида таъкидлади
(last modified Wed, 26 Oct 2016 14:23:20 GMT )
октябр 26, 2016 19:23 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири террористлар билан жангда меъёрларни қабул қилиш ҳақида таъкидлади

Россия мудофаа вазири террористлар билан жангда меъёрларни қабул қилиш ҳақида таъкидлади

Россия мудофаа вазири террористлар билан жангда меъёрларни қабул қилиш ҳақида таъкидлади. Итартас ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу чоршанба куни Ҳиндистон ва Россия давлатлари ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликлар комиссиясининг йиғилишида шундай таъкидлаб ўтдики, бир неча томонлама стандартлар билан Сурияда террористлар билан курашиб бўлмайди. Кимдаким террорчи бўлса, уни мўтадил мухолифат дея ҳисобламаслик керак. Сергей Шойгу халқаро терроризмга қарши курашиш, барча кучларни бирлаштиришга эҳтиёж сезади деб таъкидлади. Россия мудофаа вазирининг айтишича, терроризмга қарши курашда бир бирига қарама-қарши бўлган меъёрларни қўллаб бўлмайди. Россия Сурия давлатининг расмий сўрови билан ва парламентнинг розилиги билан Ғарб ва араб давлатларининг жумладан АҚШнинг ҳимояси остида бўлган террорчи гуруҳларнинг позициясига қарата 2015 йилнинг 30 сентябр кунидан бошлаб урушни бошлаган эди.