август 09, 2022 11:40 Asia/Tashkent
  • Нигерияда Ҳусейний Ошуро азодорарига уюштирилган ҳужумда 7 киши шаҳид ва 50 ярадор бўлган
    Нигерияда Ҳусейний Ошуро азодорарига уюштирилган ҳужумда 7 киши шаҳид ва 50 ярадор бўлган

Нигерия хавфсизлик кучлари ва полициясининг Зория шаҳрида Ҳусейн /а/ шаҳид бўлган йиллиги муносабати-Ошуро мотам маросими қатнашувчиларига қилган ҳужумида ўнлаб нафар шаҳид ва ярадор бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Нигерия шаҳидлари жамғармаси раиси Марям Гашуа ўз сўзларида кеча Нигерия армияси кучли Кадуна штатининг Шория шаҳрида Ошуро маросимини ўтказадиган мусулмонларга ҳужуми натижасида 7 киши шаҳид бўлиб яна 50 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Нигериянинг Зория шаҳридаги Ошуро маросими иштиркичларига уюштирилган ҳужумларда  шаҳид бўлганлардан бири  бу мамлакат Исломий ҳаркати раиси Шайх Иброҳим Закзокийнинг кичик биродарининг ўғли Муҳсин Бодомоси Яъқуб Закзокийдир. Нигерия халқи ҳар доим бу мамлакат армияси ва хавфсизлик кучларининг фаолиятини танқид қилади.

Нигерия армияси кучлари Ошуро куни намойиши ва мотам маросими иштирокчиларига ҳужум қилади, аммо бу мамлакатдаги қуроланнган бандитларга нисбатан чора кўрмаяпти.

Нигериядаги қуролланган бандитлар мамлакатнинг кўп ойларда деярли ҳар куни бегуноҳ одамларга ҳужум қилиб, одамларнинг мол-мулкини талон-тарож қилиб уларни оммавий қирғин қилади.

 

Ёрлиқ