Пентагон Россия авиабазасидаги портлашдан хабари йўқлигини иддао қилди
(last modified Sat, 13 Aug 2022 07:15:47 GMT )
август 13, 2022 12:15 Asia/Tashkent
  • Пентагон Россия авиабазасидаги портлашдан хабари йўқлигини иддао қилди
    Пентагон Россия авиабазасидаги портлашдан хабари йўқлигини иддао қилди

Ахборот агентликлари, Пентагон Россиянинг Қримдаги ҳарбий базасида содир бўлган яқиндаги портлашлар сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигига ишонтириб, АҚШ Киевга бундай ҳужумни амалга оширишга имкон берадиган ҳеч қандай қурол етказиб бермаган деб қўшимча қилди.

Ўтган сешанба куни, ОАВ Россия ҳаво кучлари ва Қрим ярим оролининг ғарбий қисмидаги бошқа муҳим жойлар яқинида камида 12 та портлаш содир бўлганини хабар қилди. Россия давлати шу пайтгача бу портлашлар сабабларидан бехабарлигини билдирган.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,  ўз номини фош бўлишини истамаган Пентагоннинг мулозими  Украинанинг Вашингтонни  300 километр масофага мўлжалланган  тактик баллистик ракеталарни Киевга беришига ишонтириш учун саъй ҳаракатларига тўхталиб, сизга шуни айта олмаманки ҳужум  ATACMS билан бўлмаган чунки биз уларга  ATACMS берганиимз йўқ деб баён этди.

Украина кучларида мавжуд бўлган " Ҳимарс" аниқ артеллерия тизимларига мос келадиган ракеталар Киевга Москва давлат назорати остидаги объектларни нишонга олиш имконини беради.

Хабарга биноан, бу юқори мартабали зобит биз украиналикларга Қримга ҳужум қилиш имконини берадиган ёки ёрдам берадиган ҳеч нарса бермадик деб айтди.

Бундан ташқари у АҚШ Украина армиясини назорат қилмаслигига ишора қилди.

Ёрлиқ