Украина армияси бу мамлакатнинг Запорожье атом электр станцияисга ҳужум қилди
Россия армияси расмийлари Украина қуролли кучларининг бу мамлакатнинг Запорожье атом электр станциясига ҳужум қилганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия расмийлари Украина кучлари Запорожье атом электр станцияси ва унга яқин жойлашган Анеходар шаҳрини ўққа тутгани ҳақида маълум қилди.
Бундан олдин Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов ҳам Энродар шаҳрида ушбу электр станцияси йўналишида бир неча порташ содир бўлганини маълум қилганди.
Жума куни Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Украина армиясининг ядровий майдонларга ҳужумлари дунёни Чернобил фожиасига ўхшаш ядровий радиациявий ҳалокатга олиб келишини эълон қилди.
Бошқа хабарга кўра, Кеча Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат армияси ўзини ўзи эълон қилган Донецк Республикасининг Покровск шаҳридаги Пиский туманини назоратга олганини хабар қилди.
Бошқа хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги ҳам мамлакат ҳарбий кучлари ўзини Донецк республикасидаги Покровск шаҳри яқинида АҚШнинг " Ҳимарс" ракетаси ва ўқ-дориларини йўқ қилганини маълум қилди.