Россия АҚШ билан маҳбусларни алмашишга тайёрлигини эълон қилди
(last modified Mon, 15 Aug 2022 08:42:55 GMT )
август 15, 2022 13:42 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШ билан маҳбусларни алмашишга тайёрлигини эълон қилди
    Россия АҚШ билан маҳбусларни алмашишга тайёрлигини эълон қилди

Россия ТИВ матбуот котиби, Москва давлатининг АҚШ билан маҳбусларни алмашиш мақсадида профессионал мулоқотга ва аниқ қадамларга тайёрлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова кеча "Россия -1" телеканали билан суҳбатда АҚШ билан маҳбуслар алмашинуви масаласида ойдинлик киритиб, агар АҚШ томони сиёсий интригалар ва фитналаринидавом эттирса, бу АҚШ халқининг ўз етакчиларии ҳатти-ҳаракатлари билан танишишига олиб келади деб таъкидлади.

Мария Захарова шунингдек яна бир бор таъкидламоқчимизки, Россия томони бу соҳада профессионал мулоқот ва аниқ қадамлар қўйишга тайёр, бироқ буни пофессионал тарзда амалга ошириш керак деб изоҳлади.

Бундан илгари Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров “ASEAN” йиғилишида қатнашиш учун Камбожага сафар қилиб, Россия Женевада икки давлат президентлари ўртасида келишилган каналлар доирасида маҳбусларни алмашиш бўйича АҚШ билан гаплашишга тайёр деб айтганди.

Россияда қўлга олинган АҚШ фуқароларини озод қилиш учун босиб остида қолган АҚШ президенти Жо Байден Москвадан гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб 9 йилга қамалган АҚШлик баскетболчи Бритни Гринерни озод қилишии сўради.