Россиянинг машҳур назариётчисига қарши уюштирилган суиқасдда унинг қизи ҳалок бўлди
Россиянинг таниқли философи ва назариётчиси ҳамда бу мамлакат президентининг маслаатчиси Александр Дугин машинасининг портлаганида унинг қизи ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Москва вилоятининг шосселаридан бирида таниқли рус файласуфи ва сиёсий назариётчиси Александр Дугиннинг машинаси портлаб кетди ва машинада йўловчи бўлган Александр Дугиннинг қизи қурбон бўлди.
Хабарга асосан, воқеа Александр Дугиннинг қизи Дария отасининг машинаси билан Москвадаги Можайская трассасига кириб келганида юз берган ва бир неча дақиқадан сўнг Большая Вязима қишлоғи янида портлаб кетган.
Александр қизини олиб кетаётган машина шу заҳотиёқ ёниб кетган ва Дария аланга ичида вафот этан.
Дугин оиласининг яқин дўсти ва ижтимоий фаол Андрей Краснов ҳам Александр Дугиннинг қизи ҳалок бўлани ҳақидаги хабарни тасдиқлаб, датблабки далиллар Александр Дугиннинг ўлдириш режасидан далолат беради чунки бу машина Дугинники эди ва Дугин бу машинада Москва шаҳри яқинидаги жойга бориши керак эди деб қўшимча қилди.
Александр Дугин таниқли файласуф ва назариётчиси Россия президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиларидан бири эди.
Ҳодиса содир бўлганига бир неча дақиқа ўтганини ҳисобга олиб, полиция ва расмий идоралар портлаш қасддан содир этилганини ёки у терактми деган саволга изоҳ бергани йўқ.