Киев давлати Путининг маслаҳатчиси қизининг ўлдирилишига алоқадор эмаслигини таъкидлади
(last modified Mon, 22 Aug 2022 04:45:22 GMT )
август 22, 2022 09:45 Asia/Tashkent
  • Киев давлати Путининг маслаҳатчиси қизининг ўлдирилишига алоқадор эмаслигини таъкидлади
    Киев давлати Путининг маслаҳатчиси қизининг ўлдирилишига алоқадор эмаслигини таъкидлади

Украина президенти маслаҳатчиси автоҳалокат ва портлаш оқибатида Путиннинг маслаҳатчиси Александр Дугиннинг қизининг ҳалок бўлганига алоқадорлигини рад этди.

Кеча, Москва вилоятининг шосселаридан бирида таниқли рус файласуфи ва сиёсий назариётчиси Александр Дугиннинг машинаси портлаб кетди ва машинада  йўловчи бўлган Александр Дугиннинг қизи қурбон бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, якшанбега ўтар кечаси Украина президенти маслаҳатчиси Михайло Подоляк Киев давлатнинг россиялик журналист Путиннинг яқин маслаҳатчиси Александр Дугиннинг қизи Даря Дугин ҳалок бўлган автоҳалокатга алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Дугинг қизи Даря шу йилнинг июль ойида Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилганди. Дугиннниг ўзи эса 2014 ва 2015-йилларда Европа Иттифоқи, АҚШ ва Канада санкцияларига учраган эди.

Кеча Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова агар Украинанинг Дугиннинг қизи Дарянинг ўлимига алоқадорлиги тасдиқланса, бу масала Киевнинг давлат терроризми сиёсатининг исболайди деб қўшимча қилди.

Александр Дугин таниқли файласуф ва назариётчиси Россия президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиларидан биридир.