август 22, 2022 10:48 Asia/Tashkent
  • Москва шаҳрида КХШТ аъзоларининг фавқулодда мувофиқаштирувчи йиғилиши ўтказилди
    Москва шаҳрида КХШТ аъзоларининг фавқулодда мувофиқаштирувчи йиғилиши ўтказилди

Россия пойтахтида КХШТга аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш кенгашининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, КХШТга аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштирувчи кенгаши ёрдамчи орган ҳисобланади ва мувофиқлаштириш кенгаши  низомига асосан унинг аъзолари юқорида қайд этилган ташкилотга аъзо давлатларнинг ваколатли муассасалари раҳбарлари бўлиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этигш соҳасида фикр алмашдилар.

Форс ахорот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия фавқулодда вазиятлар вазирари ҳамда КХШТ ташкилоти котибияти ҳам қатнашган йиғилишда аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятлари мувофиқлаштириш кенгаши фаолият ҳамда  2022-2023 йилларда мўлжалланган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ваколатли муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлик дастурларини амалга ошириши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари мазкур йиғилишда ташкилотга аъзо давлатлар департаментлари ва фавқулодда вазиятларда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва ўрмон ёнғинларига қарши кураш бўйича кўрилаётган чора -тадбирлар муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида Фавқулодда вазиятларини мувофиқлаштириш кенгашининг якуний ҳужжати имзоланди.

 

Ёрлиқ