август 27, 2022 11:55 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғдаги Лочин шаҳри тўлиқ Боку давлати назоратига ўтди
    Тоғли Қорабоғдаги Лочин шаҳри тўлиқ Боку давлати назоратига ўтди

Тоғли Қорабоғдаги Озарбойжон Республикасининг тўлиқ назоратига ўтди.

Лочин шаҳри Қорабоғ ҳудудининг Хонканди шаҳри билан Арманистон республикаси ўртасида жойлашган. Россия федерацияси тинчликпарвар кучлари варама аҳолиси Лочин, Забух ва Сос ҳудудидаги Лочин коридори номли йўланлишдан бу минақани тарк этган.

 2020-йил 10-ноябрида Москва, Боку ва Ереван давлатлари ўртасида имзоланган уч томонлама декларацияга асосан бу ҳудуднинг иккинчи Қорабоғ уруши бошланганидан 44 кун ўтиб вақтинча Россия назорати остида эди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев тивиттер саҳифасида  ўз мамлакати армияси Тоғли Қорабоғнинг стратегик аҳамиятига эга бўлган Лочин шаҳрига жойлашгани ва бу шаҳар Озарбойжон респубиликаси кучларининг тўлиқ назоратида эканлигини маълум қилди.

Томонлар ўртасида имзоланган келишув асосида , Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғнинг арман аҳолиси ва ундан қайтишда фойдаланиши учун Лочин атрофида 32 километр узунликдаги йўл қурди. Эски Лочин йўлагини қўриқлаган Россия тинчликпарвар кучлари эса назорат пунктларини янги йўлга кўчиришга мажур бўлишди.

Ёрлиқ