Дмитрий Песков: НАТОнинг Арктикада бўлишдан мақсад Россияга қарши туришдир
Россия президентлик идораси матбуот котиб, Россиянинг Шимолий қутбда бўлиши ҳеч бир давлат учун таҳдид эмас бироқ НАТО кучларининг ушбу минтақада иштирокини Россияга қарши туришдан иборат деб изоҳлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Россия президенти наттоғи, Дмитрий Песков НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг НАТОнинг Арктикада иштирокини кенгайтириш зарурлиги ҳақидаги сўзлари унинг ушбу минтақада қарама-қаршилик яратиш ниятидан далолат беради, аммо Россиянинг Арктикадаги бошқа давлатлар билан ҳамкорлиги фақат унинг янада ўсиши ва ривожланиши учундир деб таъкидлади.
НА Бош котиби яқинда провакацион баёнотида НАТОнинг Арктикадаги иштирокини зарурий деб атаганди.
Ҳозирда Украинанинг уруш зонасида ва Осиё ва Тинч океани каби бошқа жойларда жойлашган Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршилик энди жуда муҳим ва стратегик географик ҳудудга яъни Арктикага қадар кенгаяди.
Россия, АҚШ, Канада, Норвегия ва Дания давлатлари Арктикага туташ мамлакатларни ташкил қилди.
Ернинг исиши ва Арктикадаги ҳароратнинг ошиши ушбу минтақадаги музларнинг эришига олиб келди ва шу билан энди Арктиканинг бой минерал ресурсларини ташиш ва қидириш ва қазиб олиш имкоиняти таъминланди.
Бу масала эса ушбу минтақанинг иқтисодий, ҳарбий ва стратегик аҳамиятни оширишга сабаб бўлди ва натижада шимолдаги мамлакатлар ўртасида унга эгалик қилиш учун рақобатни кучайтирди.