Россия ҳукумати Арктикада ҳар қандай ракета синовларини рад этди
Кремль саройи матбуот котиби Ғарб ОАВларини Россия армияси шимол қутбда ракета синови ўтказишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз деб баҳолади.
Ҳафта авалларида АҚШ ОАВлари сунъий йўлдошдан олинган суратларда Россия Арктикада ядро учли қанотли ракетани синован ўтказаётгани акс этгани ҳақида хабар берди.
Спутнк сайтининг хабар қилишича, аммо бугун Россия ҳукумати матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам New York Times журналистлари бу фикрни қаердан олганини билмайман, кўринишдан улар сунъий йўлдош тасвирига диққат билан қарашлари керак деб изоҳлади.
Дмитирй Песков Россия халқаро ядровий синовларни тақиқлаш режимига содиқлигини айтиб бу масала ўтмишда ҳеч қачон бўлмаган шу сабабдан расмий нуқтаи назардан бундай муҳокама бўлиши мумкин эмас деб ўйлайман деб қўшимча қилди.
Ғарб давлатларининг Россияга қарши даъволари ва айбловлари аввал ҳам бўлган ва Украина уруши бошлангач бу даъволар АҚШ расмийлари ва ОАВ томонидан янада кўпайган.