сентябр 02, 2022 12:31 Asia/Tashkent
  • Тайван ва Қўшма Штатлар ўртасида 555 миллион долларлик учувчисиз самолётлар бўйича шартнома имзоланди
    Тайван ва Қўшма Штатлар ўртасида 555 миллион долларлик учувчисиз самолётлар бўйича шартнома имзоланди

Тайван оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Жо Байден ҳукуматининг Тайванга 1,1 миллиард долларлик қурол сотишга тайёрланиши ҳақидаги миш-мишлар ортидан икки томон ўртасида 555 миллион долларлик УАВ келишуви имзоланганини эълон қилди.

Тайван ороли юзасидан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги зиддият давом этар экан, орол расмийлари АҚШ билан учувчисиз самолётлар сотиб олиш бўйича келишув имзолади. Тайван ва АҚШ ўртасида дронларни сотиб олиш бўйича келишув 24 август куни кучга кирди ва бу шартнома 2029-йил охиригача тўлиқ амалга оширилади. Американинг биринчи дрони Тайванга 2025 йилда етиб келиши режалаштирилган.

Таиwан Неwс хабарига кўра, Тайван АҚШ билан "Денгиз ҳимоячилари" номи билан машҳур бўлган тўртта МҚ-9Б дронларини сотиб олиш бўйича расман 555 миллион долларлик шартнома имзолаган. Тайван Мудофаа вазирлиги АҚШдан учувчисиз самолётлар сотиб олингани ҳақида тушунтиришлар берди. Ушбу вазирлик эълонига кўра, Тайван Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тўртта "МҚ-9Б" учувчисиз учоқларини сотиб олиш бўйича расмий шартномани имзолаш учун Америка ҳарбий делегациясини ушбу оролга ташриф буюришга таклиф қилган.

Таиwан Неwс ўз ҳисоботида орол расмийларига иқтибос келтирган ҳолда МҚ-9Б дронларидан фойдаланиш билан Ҳарбий ҳаво кучларининг Тайван атрофидаги сувларда узоқ муддатли кузатув ва идентификация қилиш имкониятлари сезиларли даражада яхшиланишини айтди.

Тайваннинг ҳукмрон Демократик тараққиёт партияси аъзоси Ван Тинг-ю ҳам ўзининг Фаcебоокъдаги шахсий саҳифасида орол расмийлари АҚШ билан қурол сотиб олиш борасида қизғин музокаралар олиб бораётганини ёзди.

 

 

 

 

Ёрлиқ