Россия армияси Украинанинг Запорижжя АЭС-ни эгаллаб олишга уринишини бартараф этди
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Запорижжя АЭС-ни эгаллаб олишга уринишини зарарсизлантирганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий -денгиз флотининг 250 дан ортиқ экипаж аъзоларининг Запорижжя АЭС -ни эгаллаб олишга уриниши ҳақида хабар қилиб, россиялик кучлари Украина армиясининг ҳужумини вертолёт ва қирувчи самолётлар билан қайтарди ва бунда Украинанинг 20 та кемаси йўқ қилинди қолганлари эса тарқаб кетди деб эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарида келтирилишича, Запорижжя АЭС-да МАГАТЭ вакиллари бўлишига қарамай, Киев режими бу иншоотни яна бир бор эгаллаб олишга уринмоқда.
Куни кеча Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек Украина томонидан ёлланган 60 нафар жангарининг Запорижжя АЭС-ни саботаж қилишга уриниш мувафақиятсизликка учраганига тўхталиб, ҳозирда АЭСдаги вазият назорат остида эканини хабар қилди.
Европада энг йирик АЭС ҳисобланадиган Запорижжя атом электр станцияси март ойидан бери Россия кучлари назоратидадир.
Сўнгги ҳафталарда Украинадаги можаронинг олдини чизиғидан узоқ бўлмаган бу завод бир неча бор ҳужумга учради ва ядровий хатар ҳақида хавотирларни уйғотди.