Покистонда сув тошқинлари қурбонлар ва жароҳатланганлар хусусида сўнгги статистик маълумотлар
Покистондаги сув тошқинлари оқибатида яна 57 нафарни ҳалок бўлгани билан қурбонлар сони 1265 кишига етди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Покистон нашриясига таяниб хабар қилишича, Покистоннинг Бираж тўғонининг тўлиб кетиши ва Манчер кўлидаги сув сатҳининг кўтарилиши Покистоннинг Синд провинциясидаги Даду минтақасида кенг миқёсида вайрон бўлиш хавфига дуч келди. Хабарга биноан, бу ҳудудларда сувнинг кўтарилиши оқибатида сўнгги 24 соатида 57 киши ҳалок бўлди. Бу эса Покистондаги тошқинда ҳалок бўлганлар сонини 12654 кишига етказган ва ярадорлар сони 1700 дан ортиқ кишига етди.
Покистон ҳукумати дунёнинг кўп мамлакатларидан жумладан Эрон, Ўзбекистон, Қатар, Франция, БАА, Туркия ва БМТдан ёрдам олди.
Исломобод давлати бу мамлакатнинг зарар кўрган ҳудудларини тиклаш ва аҳолига ёрдам кўрсатиш учун 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ кераклигини эълон қилди.
Покистон мамлакатида юз берган кучли сув тошқинларида БМТ бу мамлакатдаги 30 миллиондан ортиқ тошқин қурбонларига ва жароҳатланганига зудлик билан ёрдам кўрсатишга чақирмоқда.