ШҲТ Бош котиби Афғонистон бўйича хавфсизлик соҳасидаги алоқаларини мустаҳкамлашни таъкидлади
ШҲТ Бош котиби бу ташкилот раҳбарларнинг учраушви арафасида ташкилотга аъзо давлатларнинг Афғонистон бўйича хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-16 сентябр кунлари Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, ШҲТ Бош котиби Жанг Минг биз Афғонистонга эътибор қаратишимиз ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик даражасини оширишимиз керак деб изоҳлади.
Минг шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви консенсус ва ҳамкорликни ошириш учун имкониятдир деб қўшимча қилди.
Аввалроқ Хитой ТИВ раҳбари Ван И ҳам Пекин ШҲТга аъзо бошқа давлатлар билан Афғонистон халқгиа мавжуд муаммоларни енгишда ёрдам беришини айтганди.
Хитой ТИВ раҳбари шунингдек ШҲТга аъзо давлатлардан Толибон ҳукуматини инклюзив ва муътадил ҳукумат яратишга ундаш мақсадида Афғонистон билан ўзаро алоқалар ва мулоқотга риоя қилишини сўради.