23-27 сентябрь Донбасда Россияга қўшилиш учун референдум ўтказилади
(last modified Wed, 21 Sep 2022 07:05:19 GMT )
сентябр 21, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • 23-27 сентябрь Донбасда Россияга қўшилиш учун референдум ўтказилади
    23-27 сентябрь Донбасда Россияга қўшилиш учун референдум ўтказилади

Лугнск ва Донецк халқ республикаси сентябрь ойининг 23-27 кунлари Россия таркибига қўлишиш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, кеча Луганск ва Донецк вилоятлари раҳбарлари  Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказиш санасини маълум қилдилар.

Бу икки республика шунингдек референдумни 23-27 сенябрь кунлари ўтказиш қарорига келганини ҳам эълон қилган.

Бундан ташқари Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба ҳам Донецк ва Луганск республикаларини Россия таркибига қўшиб олиш бўйича рефрендум ўтказиш режасига жавобан, руслар хохлаган ишларни қилиши мумкин, аммо вазият ўзгармайди деб  таъкидлади.

Дмитрий Кулеба шунингдек Украина мамлакати ўз ҳудудларини озод қилиш учун барча ҳуқуқларга эга ва Россия нима дейишдан қатъий назар уларни озод қришда давом этади деб  аниқлик киритди.

НАТО, АҚШ Мудуофаа вазирлиги -Пентагон ва Европа Иттифқи  Россиянинг Донбасс минтақаларида рефендум ўтказиш режасига ўз муносабатини билдириб,  бу референдумни расман тан омласликларини маълум қилдилар.