октябр 20, 2022 16:05 Asia/Tashkent
  • Путин Россияга қўшилган 4 та минтақада ҳарбий ҳолат эълон қилди
    Путин Россияга қўшилган 4 та минтақада ҳарбий ҳолат эълон қилди

Россия президенти яқинда бу давлатга қўшиб олинган Луганкс, Донецк, Херсон ва Запорижжия вилоятларида ҳарбий ҳолатини эълон қилди.

Кеча Россия президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлик кенгаши аъзолари билан уучрашувида Луганск, Донецк, Херсон ва Запорижжиянинг  вилоятларида уруш ҳолати эълони қилиб, Россияга қўшиб олинган ушбу 4 та минтақада ҳарбий ҳолат ярим ундан бошлаб жорий этилади ва хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарга жавоб бериш имкониятини беради деб маълум қилди

Путин ўз сўзларида Донецк, Луганск, Херсон ва Запорижжия вилоятлари раҳбарларига уларнинг аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун  кўпроқ ваколатлар бериши ҳам таъкидлади.

Россия президенти Украина музокаралар бўйича ҳар қандай таклифни рад этади ва яқинда Россияга қўшиб олинган ҳудудларни ўққа тутишга давом этмоқда деб  қўшимча қилди.

Украина билан чегарадош айрим ҳудудларда хавфсизлик даражасини оширишни буюрди Путин.

Кремль давлати шунингдек Владимир Путин фармони пайшанба кунидан бошлаб Луганск, Донецк, Херсон ва Запорижжия вилоятларида амалга оширилишини баён этди.

Москва давлати Россия қайд этилган ҳудудларда эълон қилинган ҳарбий ҳолат туфайли ўз чегараларини ёпиш ниятида эмаслигини айтди.

Ёрлиқ